OOO Class Food Servis

Компания

Бизнинг компания 2003 йилдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор сифатида иш фаолиятини бошлаб турли кандолат махсулотлари : нон-булка махсулотлари, кремли глазурланган вафли, вафлили трубкача, вкусняшки-хрустяшки, ишлаб чикарган.Бизнинг фирма куйидаги чет эллик хамкорларни жихозларини цехларда урнатган: O’Z DEPAK(Турция), ALPER MAKINA (Турция), YASSA (Турция), NINGBO HUADONG MACHINERY CO.LTD.(Хитой), JIANGSU GOLDEN EAGLE MACHINERY.CO.LTD.(Хитой), WENLING JINHONG MACHINERY CO.LTD.(Хитой), TAIZHOU YIWANG MACHINERY CO.LTD.(Хитой). «CLASS-FOOD-SERVIS» маъсулияти чекланган жамияти 2009йил ташкил топган бўлиб,ҳозирги давргача қандолат маҳсулот турлари ва сифати устида асосан Россия ва Европа технологияси буйича тинмай ўз изланишларини олиб боряпти. Оригинал дизайн ва ишлаб чикаришдаги олди технологиялар CLASSIC кондитер махсулотлари мазасини янада жозибали килади. Мустақиллигимиз таъминлаб бераётган тинчлик хотиржамлик туфайли халқимиз йилига 365кун тўю хурсандчиликда, фаровонликда.Халқимиз тўй ҳашамларини қандолат маҳсулотларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.Маҳсулотларимиз ўзига хос сифати, ижро этилиши ва ранг баранглиги халқимизга манзур бўлиб,ўзбегим тўй ҳашамларидаю ва тантаналарда дастурхон кўркига кўрк қўшиб уни муносиб безаб келмоқда. Маҳсулотларимиз айрим қўшни ҳамдўстлик давлатларида ҳам ўз ҳаридорларига эга. Бизнинг шиор- ракобатбардош нархлар ва сифатли махсулот.